Покистонда жангарилар автобусга ҳужум уюштириб, 9 кишини ўлдирди

Олам

image

Кеча, 11 июль куни Покистоннинг Балужистон вилоятида фожиали ҳодиса юз берди. Номаълум қуролланган шахслар йўловчи автобусга ҳужум қилиб, дастлаб 9 кишини гаровга олиб кетди, кейин эса уларни ваҳшийларча ўлдирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.  

Қайд этилишича, ҳодиса Кветтани Лаҳор билан боғловчи автомобиль йўлида содир бўлган. Қуролланган шахслар пойтахтдан Панжоб вилоятига йўл олаётган автобусни тўхтатиб, айрим йўловчиларни мажбуран олиб чиқиб кетган ва уларни ўлдирган.

Покистон Ички ишлар вазири ушбу хунрезликни кескин қоралаб, бу воқеани террорчилик ҳаракати деб атаган. Расмийлар ушбу ҳужум ортида балуж айирмачилик ҳаракатлари турганини таъкидламоқда ва уларни Ҳиндистон томонидан қўллаб-қувватланаётганини даъво қилмоқда.

Балужистон вилояти ҳукуматининг вакили маълум қилишича, террорчилар гаровга олинган йўловчиларни чекка ҳудудга олиб бориб, у ерда уларни отиб ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган. Айни пайтда бу ҳужум учун ҳеч бир гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Хайбер-Пахтунхва вилоятида номаълум шахс ҳарбий колоннага ҳужум қилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

террорчилик Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг