Покистонда тошқин қурбонлари сони 1700 га яқинлашди

Олам

image

Покистонда жорий мавсумда июнь ойи ўрталаридан бошланган муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари қурбонларининг умумий сони 1695 кишига етди, 12 865 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Sinhua” агентлиги маълум қилди. 

Қайд этилишича, ёмғир ёки сув тошқини туфайли ҳалок бўлганлар орасида 630 бола ва 340 аёл бор.

Энг кўп одам жанубдаги Синд вилоятида 759 киши ҳалок бўлган, иккинчи ўринда эса жануби-ғарбий Балужистон ва шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва 336 ва 307 киши ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, Покистоннинг турли ҳудудларида 2 045 349 та уй вайрон бўлган, 1 162 122 бош чорва нобуд бўлган.

Сув тошқинлари 84 та округ ва 33 046 329 кишига зарар етказгани хабар қилинган. Ёғингарчилик мавсуми бошланганидан буён 13254,49 км йўл ва 440 кўприк шикастланган.

Давлат идоралари, кўнгиллилар ва нодавлат ташкилотлари селдан жабр кўрган ҳудудларда қутқарув ва ёрдам ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Покистонда жорий йилнинг 14 июнидан бери давом этган муссон ёмғирлари оқибатида кузатилаётган тошқинлар қурбонлари сони 1396 кишига етгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг