Покистон Панжшерни эгаллашда “Толибон”ни қўллагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Олам

image

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий Исломобод Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги жангларда “Толибон”ни қўллаб-қувватлагани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Идора ҳинд матбуотининг шу мазмундаги ёлғон хабарлари фош қилинганини таъкидлаган.

“Бу даъволарнинг мақсади Покистонни ёмонлаш ва халқаро ҳамжамиятда нотўғри таассурот қолдириш, лекин бу уринишлар муваффақиятсизликка учради”, дейилади вазирлик хабарида.

Баёнотда Покистон тинч, барқарор, суверен ва гуллаб-яшнаётган Aфғонистон тарафдори эканлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” ҳаракати 6 сентябрь куни Aҳмад Масъуд бошчилигидаги Миллий қаршилик фронти кучлари билан Панжшер вилоятида тўқнашувлар тугаганини ва минтақада тўлиқ назорат ўрнатилганини эълон қилди.

Панжшердаги қаршилик ҳаракати эса хорижий давлатлар кучлари “Толибон”ни қўллаб-қувватлаётганини иддао қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг