Покистон Хитойнинг кўринмас қирувчи самолётларини сотиб олмоқчи

Олам

image
Покистон Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини берди north_east

Покистон Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини берди

Покистон миллий ҳаво кучларининг жанговар имкониятларини модернизация қилиш ва кенгайтириш учун Хитойдан FC-31 (Shenyang J-31) кўринмас қирувчи самолётлари партиясини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Покистон ҳаво кучлари қўмондонлиги маълум қилди.

“Бешинчи авлод FC-31 кўринмас қирувчи самолётларини харид қилиш Покистон ҳарбий-ҳаво кучларини стратегик ўзгартиришда муҳим босқич бўлади. Унинг пойдевори аллақачон қўйилган”, дейилади пресс-релизда.

Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Маршал Заҳир Аҳмад Бабар Сидҳу FC-31 қирувчи самолётлари яқин вақт ичида фойдаланишга киришишини маълум қилган.

Маълумот учун, Хитой Давлат Авиация Саноати Корпорацияси (AVIC) томонидан ишлаб чиқилган FC-31 бир ўриндиқли, икки двигателли, илғаш қийинлиги ўртача даражада бўлган қирувчи ҳисобланади. Мутахассислар фикрича, FC-31 ни Lockheed Martin томонидан ишлаб чиқарилган Американинг F-35 қирувчи самолёти билан солиштириш мумкин.

FC-31 нинг узунлиги 16,9 м, қанотлари кенглиги - 11,5 м, максимал учиш оғирлиги - 25 тонна, юк оғирлиги - 8 тонна, ҳаракатланиш радиуси - 1200 километрни ташкил этади. Самолёт юқори аниқликдаги бомбалар ва турли мақсадлар учун ракеталар билан қуролланган. ОАВ хабарларига кўра, FC-31 нинг нархи тахминан 70 миллион долларни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Покистон FC-31

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг