Покистон Бош вазири “Янги Ўзбекистон” боғига борди
Олам
−
25 Февраль 3856 1 дақиқа
Бугун, 25 февраль куни расмий ташриф билан Тошкентга келган Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғида бўлди ва Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
“Меҳмонга мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мажмуа Покистон делегациясида чуқур таассурот қолдирди”, дейди Ҳидоятов.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонга ташриф буюраётган мартабали меҳмонларнинг Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябрда Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла ва унинг қизи Лаура Маттарелла, 2024 йил февралда Беларусь резиденти Александр Лукашенко, 2024 йил майда Россия Президенти Владимир Путин ҳам ушбу мажмуада бўлган.
Live
Барчаси