Покистон Афғонистонга зарба берди. Қурбонлар бор
Олам
−
10 Июнь 2369 1 дақиқа
Бугун, 10 июнга ўтар кечаси Покистон томонидан Афғонистоннинг учта вилоятига зарба берилди. Оқибатда 13 киши ҳалок бўлди, улардан 11 нафари болалар. Бу ҳақда Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳид ўзининг X’даги саҳифасида маълум қилди.
“Ўтган кеча Покистон армияси Афғонистон ҳаво ҳудудини яна бир бор бузиб ўтиб, Кунар, Хост ва Пактика вилоятларидаги тинч аҳоли уйларини бомбалади. Ушбу ҳужумлар оқибатида 11 нафар бола, бир аёл ва бир кекса эркак ҳалок бўлди, яна 14 нафар аёл ва бола тан жароҳати олди. Биз ушбу инсоний жиноят ва тажовузкорлик ҳаракатини кескин қоралаймиз”, дейди Мужоҳид.
Маълумот учун, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар 2025 йилнинг октябрь ойида ёмонлашган эди. Томонлар ўзаро зарбалар алмашган, бироқ Қатар ва Туркия воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишиб олганди. Шунга қарамай, жорий йилнинг февраль ойида Афғонистон Покистон томонидан амалга оширилган бомбардимонларга жавобан Дюранд чизиғи бўйлаб кенг кўламли операция бошлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида содир бўлган отишмада 12 киши ҳалок бўлгани, яна 20 киши яралангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси