Тошкент метросида поезд бекатлар орасида тўхтаб қолди
Жамият
−
15 март 2019 10001 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Беруний-Тинчлик метро бекатлари орасида вагонларнинг бирида носозлик юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Тошкент метрополитени” ДУК маъмурияти "Ўзбекистон" линиясининг Беруний ва Тинчлик бекатлари орасида юз берган ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Унга кўра, воқеа бугун, 15 март куни соат тахминан 11:45 да юз берган. 39-маршрут бўйича харакатланаётган поезд Беруний бекатидан Тинчлик бекати томон харакатланганда техник носозлик сабабли икки бекат оралиғида тўхтаб қолган.
Таъкидланишича, носозлик 8 дақиқада бартараф этилиб, харакат таркиби ўз йўналишини давом эттирган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август