Почеттино Италия грандида иш бошлаши мумкин

Спорт

image

Англиянинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино мавсум охирида Лондон жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “La Repubblica” хабар берди.

Манбага кўра, “Милан” клуби 52 ёшли Почеттинога қизиқиш билдирмоқда. “Россонерилар” аргентиналик мутахассис номзодлар рўйхатига киритган. Агар у Лондон клубидан истеъфога чиқса, “Милан” Маурисиони мураббийлик постига таклиф қилишга тайёр.

Аргентиналик мураббий ўтган ёздан буён “Челси”ни бошқариб келмоқда. Англия Премьер-лигасидаги 35 ўйиндан сўнг Лондон клуби 54 очко жамғариб, 7-ўринда бормоқда. Жорий мавсумда Почеттино шогирдлари Англия лига кубоги финалига қадар етиб бориб, “Ливерпуль”га имкониятни бой берди (0:1).

Кейинги ўйинда “Челси” сафарда “Брайтон” билан ўйнайди. Учрашув 15 май куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Маурисио Почеттино Брайтон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг