Пиёдалар йўлакларига пиёдалар бошқарадиган светофорлар ўрнатилади
Жамият
−
03 Декабрь 2021
5497Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 2022−2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Стратегияда илғор хорижий тажрибага таянган ҳолда йўл ҳаракатини ташкил этишда ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг фаолиятини ва ўзаро ҳамкорлигини “Равон йўл” тамойили асосида ташкил этиш, мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ваколатлари доирасини аниқ белгилашни назарда тутган ҳолда, ушбу соҳадаги муносабатларни тўғридан-тўғри қонун нормалари билан тартибга солиш, “Йўл — пиёда учун” тамойилини кенг жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, стратегияда қуйидагилар белгиланди:
• йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини мунтазам равишда қасддан бузувчиларга, оғир оқибатларга олиб келган йўл-транспорт ҳодисаларини содир этганларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш, шу жумладан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилиш;
• шаҳар ва туманларнинг аҳоли гавжум жойларида пиёдалар йўлакларига пиёдалар бошқарадиган светофорлар ўрнатиш ва жамоат ва махсус транспорт учун алоҳида ҳаракатланиш йўл полосаси ва замонавий велосипед йўлкаларини ташкил этиш;
• транспорт ва пиёдаларнинг ҳаракатни тўхтатиши ва бошлаши тўғрисида огоҳлантиришнинг замонавий сигнал берувчи тизимларини жорий этиш, пиёдалар учун янги турдаги ўтиш жойларини ташкил этиш.
Шунингдек, қониқарсиз ҳолати ЙТҲга, айниқса ўлимга олиб келган йўл ёки муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари тасарруфида бўлган ташкилотлар ёки орган раҳбарларидан моддий зарарни ундириш тартиби жорий этилади. Пиёдалар учун янги турдаги ўтиш жойларини ташкил этилиши ҳам белгиланди.
LiveБарчаси