Пезешкиённинг ўғли юқори давлат лавозимига тайинланди
Олам
−
29 Ноябрь
5986Эрон Президенти Масъуд Пезешкиённинг тўнғич ўғли Юсуф Пезешкиён Президент маъмурияти раҳбарининг матбуот масалалари бўйича маслаҳатчиси ва ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Озод Эрон” Telegram-канали хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур лавозимга тайинлашни Президент девони раҳбари Моҳсин Ҳожи Мирзоий амалга оширган. Юсуф Пезешкиён Эроннинг нуфузли техника олий ўқув юртларидан бири – Шариф технология университетида космик нурлар физикаси бўйича таҳсил олган ва бакалавр, магистр ва докторлик даражаларига эришган. У, шунингдек, Саҳанд технология университетида ҳам ишлаган.
“Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Масъуд Пезешкиённинг куёви Ҳасан Мажидий Эрон Президенти маъмурияти раҳбарининг махсус ёрдамчиси лавозимига тайинланган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Масъуд Пезешкиён мамлакатда жорий йилнинг июль ойида ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонгач, ҳукумат тепасига келган эди.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь
Франция 80 йил аввалги жиноятни тан олди.
03 Декабрь