Пезешкиён Эрондаги президентлик сайловида ғалаба қозонди
Олам
−
06 Июль
9904Эрондаги президентлик сайловларида ислоҳотчи собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пезешкиён ғалаба қозонди. Бу ҳақда Ислом Республикаси сайлов штабининг расмий вакили Муҳсин Исломий маълум қилди.
Унинг билдиришича, барча 30,530 миллион сайлов бюллетенларини санаб чиқиш натижаларига кўра, замонавий Эрон тарихида тўққизинчи сайланган президент бўлган Пезешкиён16,384 миллион овоз олди – умумий овозларнинг камида 53,6 фоизи.
Эрон раҳбарининг республика Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили, консерватор Саид Жалилий 13,538 миллион – 44,3 фоиз овоз олди.
Расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 49,8 фоизи иштирок этган. Исломийнинг сўзларига кўра, овоз беришнинг иккинчи босқичида 30,530 миллион сайловчи иштирок этган, Эронда эса 61 миллионга яқин киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Президентлик сайловининг биринчи босқичида сайловчиларнинг тахминан 40 фоизи иштирок этди, бу Ислом Республикаси тарихидаги энг паст кўрсаткичдир.
Кеча, 5 июль куни Эронда мамлакат ижроия раҳбарининг ўлими муносабати билан ўтказилаётган навбатдан ташқари президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
LiveБарчаси