Песков Украина ерларига кўз тиккан яна бир давлатни айтди
Олам
−
06 Май 2022
18828Польша Украина яхлитлигига таҳдид солиши мумкин. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков шунга ишора қилди, дея хабар берди ТАСС.
“Польша узоқ вақтдан бери дўстона муносабатда бўлмаган, сўнгги ойларда эса душман бўлиб қолган. Польшадан Украина ҳудудий яхлитлиги учун таҳдидлар келиши мумкин – бу аниқ факт”, деган Песков.
Шу муносабат билан у Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкиннинг яқинда қилган баёнотини эслади.
“Ёдингизда бўлса, бизнинг Ташқи разведка хизмати раҳбарининг яқинда қилган баёнотида бу ҳақда сўз юритилган эди. Бу [апрель ойи охирида Польша Қўшма Штатлар билан биргаликда Украинанинг бир қисмида назорат ўрнатиш режаси устида ишлаётгани] очиқ-ойдин ҳақиқат”, деган Кремль воизи.
Эслатиб ўтамиз, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов Венгрия Украинадаги уруш фонида мамлакатнинг бир қисмини босиб олишни режалаштиргани ҳақида айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь