Perseverance Марсда 5 метр масофани босиб ўтди
Технология
−
06 Март 2021 5935 1 дақиқа
Американинг Perseverance ровери Марсда ўзининг биринчи синов сафарини ўтказди. Бу ҳақда қурилманинг Twitter саҳифасида хабар берилган.
"Йўлга чиқдим! Мен Марсда 5 метр масофани босиб ўтиб, биринчи синовдан ўтдим. Олдинда қилиниши керак бўлган ишлар кўп", дейилган хабарда.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг февраль ойида Perseverance ровери Езеро кратери ҳудудига муваффақиятли қўнганди.
Қурилма ҳаёт изларини қидиради ва Марснинг қуруқ, совуқ сайёрага айланиш сабабларини тушуниш учун унинг геологиясини ўрганади.
Бундан ташқари, маршрутда одамларнинг келажакдаги экспедициялари учун фойдали бўлган бир қатор экспериментлар ўтказилади.
Live
Барчаси