Перес яна “Реал” президенти бўлди

Спорт

image

Флорентино Перес қаторасига 5-марта "Реал Мадрид" клуби президентлигини сақлаб қолди. Бу ҳақда “AS Diario” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Флорентино Перес 5-марта сайловларсиз ғалаба қозонди. Унга бу сафар ҳам рақобатчи топилмади. Перес клубда яна 2029 йилгача фаолият олиб борадиган бўлди. 2013, 2017, ва 2021 йилда ҳам Флорентинога рақобатчи чиқмаганди.
 
Маълумот ўрнида, 2000 йилдан бери клуб президенти лавозимини эгаллаб келаётган Флорентино Перес 2021 йилда рақобатчилар йўқлиги сабабли автоматик равишда қайта сайланган эди. 2006 йилнинг 2 июлидан 2009 йилнинг 16 январигача Рамон Кальдерон, 2009 йилнинг 16 январидан 31 майигача Висенте Болуда ушбу лавозимда фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, клуб агар Анчелотти бирорта соврин ютмаса, истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

президент Реал Мадрид Флорентино Перес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг