Перес нима учун Беллингемни “Реал”га жалб қилди?
Спорт
−
16 Июнь 2023
3471Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем билан шартнома имзолагани ҳақида фикр билдирди.
“Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири сафимизга қўшилди. Жуд “Реал”га ўтишни хоҳлади. У исталган бошқа клубга ўтиши мумкин эди, кўпчилик Беллингемни қўлга киритишни хоҳлади, лекин у “Реал Мадрид”ни танлади. Хуш келибсан”, дейди Перес.
Жуд “Реал” билан 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. “Қироллик клуби” Беллингем учун “Боруссия”га 103 миллион евро, шунингдек, 31 миллион еврога яқин бонуслар тўлайди.
Беллингем 2020 йилда Англиянинг “Бирмингем Сити” клубидан кўчиб ўтганида Дортмунднинг “Боруссия”сига ўтган эди. Германияда ўтказган уч мавсум давомида инглиз футболчиси 132 ўйин ўтказиб, 24 гол урди ва 25 голга ассистентлик қилди.