Перес Неймар ва Мбаппенинг траснфери борасида баёнот билан чиқди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий ёзда клуб харид қилиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирар экан, айни пайтда Неймар ва Мбаппеларнинг трансфери ҳақида ўйламаётгани ҳақида маълум қилди.

“Мен Зиданга Мбаппе ҳақида ҳам, Неймар ҳақида ҳам, умуман бошқа ҳеч ким ҳақида ҳам гапирмаганман. Мбаппе билан ҳеч қандай мулоқотлар бўлмаган”, - дейди Перес.

“Биз ўтган мавсумда уларни кузатмаётганлигимизни айтдик ва бу йил ҳам худди шундай. Мбаппе ва Неймар бизга керак эмас. Агар биз ўйинчиларни сотиб олишни хоҳласак, уларнинг клублари билан гаплашамиз”, деб айтиб ўтган “Реал” президенти.

Шунингдек, у ўз интервьюсида “Челси” футболчиси Эден Азарнинг жорий ёзда сотиб олинишини ҳам тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Неймар Мбаппе Перес

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг