Pepsi бутун Ўзбекистон бўйлаб болажонларга Янги йил мўъжизасини совға қилади

Бизнес

1280 960 (2)

Одамлар улғайган сари Янги йил мўъжизасига бўлган ишончини йўқотади. Айнан шунинг учун “International Beverages Tashkent” ҚК МЧЖ, PepsiCo’нинг Ўзбекистондаги расмий боттлери билан ҳамкорликда болажонларга Янги йил мўъжизасини улашишга қарор қилдилар!

Янги йил услубида безатилган Pepsi машиналарининг карвонлари мамлакатимизнинг турли бурчакларида ҳаракатланади, карвонни эса ҳақиқий Қор Бобо кузатиб бориб, ҳар бир болажонга айтилган шеър учун совға ва байрам кайфиятини улашади. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Қор Бобо Янги йил совғаларини тарқатиш ва байрам кайфиятини барпо этиш учун болалар уйларига ва кам таъминланган оилаларга ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Совғали карвонлар 2020 йилнинг 25 декабридан 30 декабригача бўлган давр ичида қуйидаги шаҳарларга ташриф буюради: Термиз, Қарши, Нукус, Урганч, Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Гулистон, Чирчиқ.

Pepsi билан биргаликда болажонларга Янги йил мўъжизасини тақдим қилиш имкониятини қўлдан бой берманг!


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Pepsi

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг