Dream Park'да Pepsi билан футбол ойлиги бўлиб ўтди
Бизнес
−
13 Июнь 2023
310310 июнь куни Dream Park (Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи) ажойиб футбол байрамига мезбонлик қилди ва унда ҳар бир мухлис спорт ўйинларида беллашиш, катта экранда футбол томоша қилиш, шунингдек, рақсдаги бор маҳоратини кўрсатиб, севимли ижрочиси билан бирга қўшиқ куйлаш имконига эга бўлди.
Асосий саҳнада профессионал раққослар ва томошабинлар ўртасида қизғин баттллар бўлиб ўтди.
Фристайлерларни кузатиш ва тўп билан трюкларни такрорлашга уриниш ҳаммасидан ҳам завқлиси эди, барча мухлислар мукофот сифатида Pepsi'дан эсдалик совғалар олишди.
Кечанинг махсус меҳмони – рэпер Коnsta жуда ҳам илиқ кутиб олинди ва у билан бирга машҳур хитлари ижро этилди. Шунингдек, мухлисларга санъаткорнинг дастхати туширилган тўп совға қилинди.
Катта экранда намойиш этилган УЕФА Чемпионлар Лигаси финал учрашувининг жонли трансляцияси кечанинг асосий воқелиги бўлди.
Бундан ташқари, истироҳат боғи меҳмонлари учун очиқ осмон остидаги фан-зона ташкил қилинган эди, у ерда Pepsi ва Lays билан бирга ҳар ким ўзининг севимли жамоасини қўллаб-қувватлаши мумкин бўлди.
Олдинда жуда кўп қизиқарли тадбирлар бор!
Янгиликларни Instagram'даги @pepsi_uzbekistan саҳифасида кузатиб боринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь