Пензада ҳалок бўлганларнинг жасадини олиб келиш учун махсус борт Россияга учди
Жамият
−
12 Январь
9804Пензада ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадини олиб келиш учун махсус борт Россияга учди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Россия Федерациясининг Пенза вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этган ва жабрланганларни ватанимизга олиб келиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида махсус самолёт бугун, 12 январь куни соат 11:20 да Россия Федерациясига учиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 январь куни Россиянинг Пенза вилоятидаги М-5 Урал трассасида юк машинаси ва микроавтобус иштирокидаги содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳам воқеа сабаб 7 нафар ўзбекистонлик вафот этганини тасдиқлади.
Шундан сўнг, Президент топшириғига биноан Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида вафот этган ва жабрланган фуқароларни ватанга олиб келиш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётгани айтилганди.
LiveБарчаси
26 Ноябрь