Пентагон НАТО яқин келажакда кенгаймаслигига ишонтирди
Олам
−
14 Июнь
5783Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) яқин келажакда янада кенгайиш ниятида эмас. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Яқин келажакда исталган нуқтада кенгайиш билан шуғулланамиз деган истак ёки ишорани кўрмаяпман”, дейди у Альянс режаларини шарҳлар экан.
Унинг алоҳида урғулашича, кенгайиш борасидаги қарор ташкилотнинг 32 аъзоси томонидан маъқулланиши керак.
“Мен ҳар доим НАТОга аъзо бўлишни хоҳлайдиган давлатлар бўлади деб ўйлайман”, дея қўшимча қилди Америка ҳарбий департаменти раҳбари.
Бироқ, унинг таъкидлашича, ҳозирда альянс аъзолари, эҳтимол, Финляндия ва Швециянинг яқинда аъзолар сафига қабул қилиниши ва НАТО режаларининг якунланиши натижасида жараёнларнинг барқарорлашувини кўришни хоҳлашади.
2021 йил июнь ойида Брюсселда бўлиб ўтган НАТО саммити иштирокчилари якуний коммюникеда Украина ва Грузия келажакда альянсга аъзо бўлиши мумкинлигини таъкидладилар. Россия НАТОнинг шарққа томон кенгайишига кескин қарши.
LiveБарчаси