Пентагон Конгрессга ядро қуролидан фойдаланиш стратегияси бўйича ҳисоботни тақдим этди
Олам
−
16 Ноябрь
1951Кеча, 15 ноябрь куни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Конгрессга АҚШнинг ядро қуролидан фойдаланишнинг янгиланган стратегияси тўғрисида ҳисоботни тақдим этди. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янгиланган ядро қуролини қўллаш бўйича қўлланма потенциал рақибларнинг ядровий арсеналларининг ўсиши, модернизация қилиниши ва хилма-хиллигининг ошиши натижасида юзага келадиган янги чеклаш муаммоларини кўриб чиқади.
Маълумотларга кўра, қўлланма миллий мудофаа стратегияси ва 2022 йилги ядро сиёсатини кўриб чиқиш хулосаларига асосланади ва Америка Қўшма Штатлари, унинг иттифоқчилари ва шерикларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун фавқулодда вазиятларда атом энергиясидан фойдаланиш ҳолатларини ишлаб чиқишга бевосита таъсир қилади.
Қолаверса, ҳисоботда АҚШ тинчлик даврида ҳам, инқироз ва можаро шароитида ҳам рақибларини бир вақтнинг ўзида ушлаб туриши кераклиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Яқин Шарқ минтақасига қўшимча ракеталарга қарши мудофаа эсминецлари, қирувчи отрядлар ва танкер самолётлари, шунингдек, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нечта узоқ масофали зарба берувчи B-52 бомбардимончи самолётларини юборишни буюрганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси