Пентагон Киевга Исроил орқали ўқ-дорилар юбормоқда – NYT
Олам
−
18 Январь 2023
4889Пентагон Украинага АҚШ ўқ-дориларини Исроилдаги омборларда сақланаётган "кўпчилик учун номаълум бўлган захирадан" юбормоқда. Бу ҳақда Америка ва Исроил расмийларига таяниб, "New York Times" газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, шу йўл билан Мудофаа вазирлиги “Украинанинг артиллерия снарядларига бўлган фавқулодда эҳтиёжини” қондиришга ва 2023 йилда Киевни шундай қуроллар билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, омборлар 1970 йилларда араб-исроил можаросидан сўнг, “АҚШ Исроил захираларини тўлдириш учун ҳаво орқали қурол олиб келганида” тузилган.
"2022 йилда АҚШ ва Исроил Киевга 155 миллиметр калибрли 300 мингга яқин снарядларни етказиб беришга келишиб олди", деб ёзади "New York Times".
Шу билан бирга, ушбу келишувга кўра жўнатманинг ярми аллақачон Европага юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь