Пентагон Эронга қарши ҳарбий режа ишлаб чиқди 

Олам

image

Пентагон Теҳрон ядровий қурол ишлаб чиқаришни давом эттиришга қарор қилган тақдирда Эронга қарши ҳарбий куч ишлатишнинг бир қатор вариантларини тайёрлади. Бу ҳақда бугун, 28 март куни АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси, генерал Марк Милли маълум қилди.

“АҚШ ҳарбийлари Эрон ядровий каллак яратишга қарор қилган тақдирда миллий раҳбарият томонидан кўриб чиқилиши учун кўплаб вариантларни ишлаб чиқди”, деган генерал АҚШ Конгресси Сенатининг Қуролли кучлар қўмитасидаги тингловда.

Қўмондоннинг сўзларига кўра, Эрон ядровий каллак ишлаб чиқариш қобилиятини яхшилаш чораларини кўрмоқда. Мамлакат ядровий қуролни ишлаб чиқишни давом эттириш қароридан кейин икки ҳафтадан камроқ вақт ичида бир жанговар каллак учун етарли ядровий материал ишлаб чиқариши мумкин. Кейин эса тўғридан-тўғри ядровий каллак ишлаб чиқариш учун Теҳронга атиги бир неча ой керак бўлади. 

Шунингдек, генерал Милли Америка сиёсати Эроннинг ядровий каллакка эга бўлишининг олдини олишга содиқ қолиш эканини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 февраль куни Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Тел-Авивдаги Америка-Исроил хавфсизлик конференциясида Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаришдан тийишнинг ягона йўли ҳарбий таҳдид эканини айтганди. 24 март куни эса Пентагон Суриядаги Эрон кучларига ҳаво ҳужуми уюштирганди. Бугун, 28 март куни эса Теҳрон ядровий келишувдан чиқишни кўриб чиқаётгани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ядровий қурол Пентагон ҳарбий режа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг