Пенсия жамғармасига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги №387 сон қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбари ўзгарди.

Ҳукумат қарорига кўра, Абдулазиз Абдулахадович Ҳайдаров Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланди. 

Бугунгача Абдулазиз Ҳайдаров Молия вазирлигининг Суд тизими, прокуратура ва давлат органларини молиявий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозими жорий йилнинг 30 март куни Баҳром Ашрафхонов вазифасидан озод қилингандан сўнг бўш қолганди. Ашрафхонов апрель ойи ўрталарида Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пенсия жамғармаси

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг