Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча одамга пенсия тайинланди?
Жамият
−
23 Октябрь
3505Бугунги кунда Ўзбекистонда пенсионерлар сони 4,1 миллион нафар бўлиб, уларнинг 4 фоиздан ортиғи 2024 йилда пенсияга чиққан. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.
Жорий йил январь-сентябрь ойларида Пенсия жамғармаси томонидан 225 минг 333 нафар фуқароларга янги пенсиялар тайинланган. Шундан 179 минг 183 киши ёшга доир пенсия ола бошлаган. Қолган 32 минг 428 нафарига ногиронлик пенсияси, 13 минг 722 та оилага боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган.
Жамғарма ҳисобида турган пенсионерлар сони 4,1 миллион нафардан ортган. Уларнинг 3,2 миллион нафари (79 фоиз) ўз пенсияларини банк карталари орқали олади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди.
-
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 минг сўм;
-
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 минг сўм;
-
ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 минг сўм этиб;
-
фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иловага мувофиқ белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилганди. Қарорда амалдаги давлат пенсия таъминоти тизимида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлаш учун масъул ишчи гуруҳ ташкил этилиши белгиланди.
Ишчи гуруҳ 2025 йил 1 мартга қадар давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиши ва киритиши зарур. Ишчи гуруҳга Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров раҳбарлик қилади.
LiveБарчаси