Пенсионерлар хотиржамлиги учун энг яхши мамлакатлар аниқланди

Жамият

image

Пенсионерларнинг тинч ва хотиржам яшаши учун энг яхши мамлакатлар Исландия, Швейцария ва Норвегия эканлиги маълум бўлди. Тадқиқот Франциянинг машҳур банкларидан бири Natixis томонидан олиб борилган. 

"Bloomberg"да таъкидланишича, коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли кўплаб мамлакатларда вазият беқарор бўлиб қолмоқда. Шунинг учун эндигина нафақага чиққан ёки нафақага чиқиш арафасида турганлар учун маълум хавфлар мавжуд.

Юқорида қайд этилган рейтингга жами 44 мамлакат киритилган. Унда Европа Иттифоқи мамлакатларига етакчи ўринлар берилган. Қўшма Штатлар бор-йўғи 18-ўринни эгаллаган.

Паст ўринларда Литва, Латвия ва Греция қайд этилган. Бу мамлакатлар 35, 36 ва 41-ўринларни эгаллашган. Охирги – 44-ўринда Россия турибди.

Дунёнинг деярли барча мамлакатларида 65 ёшдан ошган фуқароларга уйдан кўчага чиқмаслик, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш айтиб келинмоқда.

Маълумот учун, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 34 миллиондан ошиб кетган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг