Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар Ўзбекистон аҳолиси сонидан ҳам ошиб кетди

Олам 6877
image

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 34 миллиондан ошди. Worldometers’нинг сўнгги маълумотларига кўра, коронавирусга чалинганлар 34 миллион 159 512 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан соғайганлар эса 25 миллион 430 643 кишига етган. Беморларнинг 1 миллион 18 793 нафари вафот этган 

Касалланиш ҳолатлари бўйича юқори ўринда АҚШ бормоқда. Мамлакатда 7 миллион 447 282 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 211 740 нафари вафот этган. 4 миллион 699 706 киши соғайган. 

Кейинги ўринда эса Ҳиндистон турибди. Ҳинд диёрида 6 миллион 312 584 киши ушбу хавфли вирусни юқтириб олган. Беморларнинг 98 708 нафари вафот этган, 5 миллион 273 201 киши ушбу вирусдан соғайган. 

Учинчи ўринни Бразилия эгалламоқда. Мамлакатда ушбу вирусни юқтириб олганлар 4 миллион 813 586 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 143 962 нафари вафот этган. Жами 4 миллион 180 376 киши соғайган. 

Тўртинчи ўринни Россия эгалламоқда. Мамлакатда 1 миллион 176 286 киши коронавирус юқтирган. Уларнинг 20 722 нафари вафот этди, 958 257 нафари соғайди. 

Бешинчи ўринда бораётган Колумбияда 829 679 киши коронавирус юқтириб олган. Беморларнинг 25 998 нафари вафот этган, 743 653 бемор соғайган. 

Кейинги ўринни Перу эгалламоқда. Ушбу мамлакатда 814 829 коронавирус юқтириб олган. Булардан 32 463 нафари вафот этган, 683 815 нафар соғайган. 

Европа мамлакатлари орасида юқори ўнталикка кирган биринчи мамлакат Испания. Бу ерда 769 188 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 31 791 нафари вафот этган. Соғайган беморлар ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. 

Саккизинчи ўринда Аргентина бормоқда. Ушбу вирусга чалинганлар 751 минг кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 16 937 нафари вафот этган, 594 645 киши соғайган. 

Тўққизинчи ўринни Мексика эгаллаган. Ушбу мамлакатда 743 216 киши коронавирусни юқтирган. Мамлакат коронавирус юқтирилиши бўйича дунёда 9-ўринда бораётган бўлса-да, ўлим ҳолатлари бўйича 4-ўринга чиқиб олган. Мексикада 77 646 киши ушбу хавфли вирусдан вафот этган. 

10-ўринни эса Жанубий Африка Республикаси эгалламоқда. Мамлакатда 674 993 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 16 734 нафари вафот этган, 608 112 киши соғайган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3.1
t
×