Пеленинг 1958 йилги формаси 4,88 млн долларга сотилди

Спорт

image

Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Пеленинг 1958 йилги Жаҳон чемпионати финалида кийган формаси кимошди савдосида 4,88 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Sotheby’s аукцион уйи матбуот хизмати хабар берди.

Ўша финал баҳсида Пеле икки марта гол уриб, Бразилияга тарихдаги илк Жаҳон чемпионлигига эришишида ҳал қилувчи ҳисса қўшган. Швецияда ўтказилган финалда бразилияликлар мезбонлар жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этган.

Шу тариқа, Пеле ўзининг илк Жаҳон чемпионлигига эга чиққан. Кейинчалик у яна икки бор мундиал ғолиби бўлиб, жами уч марта Жаҳон чемпионати кубогини қўлга киритган тарихдаги ягона футболчи бўлиб қолмоқда.

Пеле шу ўйиндаги голи орқали Жаҳон чемпионати финалида гол урган энг ёш футболчи сифатида ҳам тарихга кирган. У финал куни 17 ёшу 249 кунлик бўлган ва ушбу рекорд ҳозиргача янгиланмаган.

Маълумот учун, футболка сотуви бўйича мутлақ рекорд 9,3 миллион долларни ташкил этади. Бу натижа 2022 йилда Диего Марадонанинг 1986 йилги Жаҳон чемпионати чорак финалида Англияга қарши баҳсда кийган футболкаси сотилганда қайд этилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг