Педагогларга 100 млн сўмгача мукофот ва янги имтиёзлар берилади (видео)
Жамият
−
14:17 1132 1 дақиқа
Ўзбекистонда педагогларга 100 млн сўмгача мукофот ва янги имтиёзлар берилади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди.
Қайд этилишича, фундаментал фанлар ўқитувчилари учун рағбатнинг янги тизими жорий этилади. Миллий сертификатга эга педагогларга 50 фоиз устама тўланади, ҳар йили 208 та туман ва шаҳарнинг лидер ўқитувчиларига 30 миллион сўмдан мукофот берилади. Яна 1 минг ўқитувчи хорижда стажировка ўтайди.
Камида 15 йиллик стажга эга педагогларнинг фарзандларига олийгоҳ контракти учун фоизсиз кредит ажратилади. Хорижий ва миллий сертификат олган муаллимларнинг имтиҳон харажатлари тўлиқ қопланади.
Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Менделеев номидаги халқаро ва минтақавий олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган педагоглар тўғридан-тўғри олий тоифа олади. Президент ушбу ташаббуслар қарийб 100 минг ўқитувчига муносиб рағбат бўлишига ишонч билдирган.
Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади. Келаси йилдан 4-синфлар олимпиадасининг туман босқичида ғолиб бўлган болалар компьютер олади. Уларнинг устозларига туман босқичи учун 10 миллион, вилоят учун 50 миллион, республика учун 100 миллион сўм мукофот берилади.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь