Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
12 Август 2021
7567Бугун, 12 август куни халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда 2019 йилдан буён Пайариқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Дилшод Мусинов эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди.
Пайариқ тумани ҳокимлигига эса Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Зафар Авазович Эргашев тайинланди.
Шунингдек, Пайариқ туманидаги сектор раҳбарлари ҳам вазифасидан озод этилди. Туманга янги прокурор, ИИБ бошлиғи ҳамда Давлат солиқ инспекцияси раҳбари тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулистон, Ғиждувон ва Хива туманига янги ҳоким тайинланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь