Павел Дуров Марказий Осиёга келади
Олам
−
10 Июнь
8034Telegram асосчиси Павел Дуров ёзни Марказий Осиёда ўтказади. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги каналида маълум қилди.
"Дубайда ҳаво исиб бормоқда ва менинг дўстларим Франциянинг жануби каби ажойиб жойларга кетишмоқда. Франция фуқароси сифатида мен Франция энг яхши дам олиш жойи эканлигига қўшиламан. Telegram бош директори сифатида мен таътилга чиқмайман. Бунинг ўрнига мен ғайриоддий жойлардан фойдаланувчиларимиз билан учрашишда, ишлашда давом этаман. Бу ёзда мен Марказий Осиёда ҳаёт қандайлигини кўриш, одамлар Telegram'дан қандай фойдаланишини ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишга қарор қилдим", деб ёзади Дуров .
Маълумот учун, олдинроқ Дуров Дубайдаги жазирама иссиқ сабаб телефонининг елими кўчиб кетганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Павел Дуров америкалик журналист, "Fox News" телеканали собиқ бошловчиси Такер Карлсонга интервью бериб, бойлиги тахминан 15,5 миллиард долларга етгани, у барча пулларини ўз ҳисоб рақамида сақлаб, дабдабали ҳаёт кечиришни истамаслигини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь