Пау Кубарси “Golden Boy” мукофоти соҳиби бўлди

Спорт

−

image

Испания терма жамоаси ва “Барселона” ҳимоячиси Пау Кубарси 21 ёшгача бўлган энг яхши европалик футболчига бериладиган “Golden Boy” мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда мукофот ташкилотчиси “Tuttosport” нашри хабар берди.

Ўтган мавсумда Кубарси “Барселона” билан Испания чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритди, шунингдек, Кубарси Испания терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Маълумот учун, “Golden Boy” мукофоти “Tuttosport” газетаси томонидан 2003 йилда таъсис этилган. У ҳар йили Европа чемпионатларининг юқори дивизионларида тўп сураётган 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчига топширилади.

2024 йилда мазкур мукофотни “Барселона” ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямаль қўлга киритган эди. Ўтган йилги мукофот ПСЖ ва Франция терма жамоаси футболчиси Дезире Дуэга топширилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг