Паст Дарғом тумани ҳокими ҳам ўзгарди
Жамият
−
03 Февраль 3864 1 дақиқа
Бугун, 3 февраль куни Жамшид Пардаев Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманига ҳоким этиб тайинланди. Ушбу лавозимда ишлаб келган Шерзод Раҳмонов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Паст Дарғом туманида ҳам Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Сессияда вилоят ҳокими Адиз Бобоев сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда ечимини кутаётган муаммолар ҳақида гапирган.
Сессияда ташкилий масала кўрилган. Шерзод Раҳмонов ўз аризасига кўра туман ҳокими вазифасидан озод этилган. Шу пайтгача Паст Дарғом тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Жамшид Арзиевич Пардаев Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланган.
Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги муҳим вазифалар белгилаб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Темур Маҳмудов Асомиддинович Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Live
Барчаси