Пашинян Озарбайжон билан тинчлик битими қачон имзоланишини айтди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Брюсселда ўтган учрашувда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан дастлабки келишувга эришилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Арманистон жамоат телевидениесига берган интервьюсида хабар берган.

“Бизнинг (Алиев билан) Брюсселдаги учрашувимиз томонларнинг тинчлик сари интилиш истагини билдиради. Бу эса икки-уч ой ичида тинчлик битимини имзоланишини англатади”, деди Пашинян.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Арманистон-Озарбайжон чегарасида ҳеч қандай кескинлик кузатилмаяпти. 

"Менга ҳар куни чегарада ўт очишни тўхтатиш режими бузилгани ҳақида хабар беришади ва охирги 24 соат ичида фақат битта ўқ отилган. Ҳозирда Арманистон-Озарбайжон чегарасида ҳеч қандай кескинлик ёки қўшинлар тўплангани йўқ", деди Арманистон Бош вазири.

Пашинян, шунингдек, Арманистон Озарбайжон ва Туркия учун суверенитет, тенглик ва ўзаро манфаатларда минтақавий алоқаларни йўлга қўйишга тайёрлигини таъкидлади. 

Аввалроқ, Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари ташлаб кетган нуқталарни Озарбайжон полицияси эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрига ўтар кечаси Қорабоғда Арманистон Қуролли кучларининг қўпорувчи-диверсив гуруҳи томонидан ўрнатилган танкка қарши мина портлаб кетиши ортидан олти нафар озарбайжонлик ҳалок бўлганди. Ўша куни Баку “маҳаллий аксилтеррор чоралари” бошланганини эълон қилди ва арман ҳарбийларини минтақадан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Ереван Қорабоғда арман Қуролли кучлари йўқлигини таъкидлаб, содир бўлаётган воқеаларни “кенг кўламли тажовуз” деб атади. 20 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. 28 сентябрь куни халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси унинг раҳбари Самвел Шаҳраманян томонидан имзоланган фармон билан тугатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Илҳом Алиев Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made