Пашинян коронавирусга чалинган бўлиши мумкин
Олам
−
06 Январь 2021
2724Арманистон Бош вазири Николь Пашинян ўзини изоляция қилгани сабабли Рождество маросимида қатнашмаган. Бу ҳақда бугун, 6 январь куни “Арменпресс” агентлигига Бош вазирнинг матбуот котиби Мане Геворгян айтиб ўтган.
“Пандемия билан боғлиқ ҳолда, Бош вазир ўзини изоляция қилди”, дейди Геворгян.
Бироқ, у Пашинян коронавирус билан касалланганми ёки йўқлигини айтмаган.
Айни пайтда карантин Арманистон бўйлаб амал қилмоқда, у 11 январгача давом этади. Республикада мажбурий ниқоб режими жорий этилган, агар иштирокчилар сони 60 нафардан ошса, оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Бошқа давлатларнинг фуқароларига ҳам қуруқлик чегаралари орқали мамлакатга кириш тақиқланади, фақат дипломатлар, марҳумнинг яқин қариндошлари ва халқаро транспортда қатнашадиган ходимлар бундан мустасно. Мамлакатга кириб кеган барча мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондонда янги йил таътилини оиласи билан ўтказаётган Арманистон президенти Армен Саркисян ҳам коронавирус билан касалланган эди.
LiveБарчаси