Пашинян бизга хиёнат қилди – Арманистонда мухолифат Бош вазир истеъфосини талаб қиляпти

Олам

image

Арманистонда мухолифат норозиликлари кучайиб боряпти. Мухолифат парламентдан Бош вазир Никол Пашинянни истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқишни талаб қиляпти. Улар парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш учун етарлича имзони ҳам тўплади.

“Никол Пашинян бизга хиёнат қилди. У келишувни имзолади ва Арцахни топширди. Никол ҳозир қаердалигини билмаймиз, масалани парламент ечиши керак, мажлис чақириб, уни истеъфога чиқариш зарур, деган “Ривожланаётган Арманистон” партиясидан бўлган депутат Наира Зограбян.

Шунингдек, бугун, 11 ноябрь куни Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари мамалакатдаги енг йирик мухолиф партия ҳисобланган “Ривожланаётган Арманистон” раҳбари бўлган тадбиркор Гагика Царукянни бошқа мухолифат раҳбарлари билан Қорабоғ бўйича имзоланган битимга қарши Ереван марказида намойиш ташкил қилганлиги учун ҳибсга олди. Бу ҳақда “Ривожланаётган Арманистон” фракциясидан депутат Ивета Тоноян журналисларга хабар берган.

“Ҳукумат қўрқувни, пасткашлик мажмуасини енгиш ўрнига, Царукянни ҳибсга олишди ва айни вақтда МХХ биносида ушлаб туришибди. Улар ҳеч қачон уч миллион кишини ҳибсга олишга қодир эмасликларини англамаяптилар”, дейди Тоноян.

Аввалроқ, Пашинян Россия ҳамда Озарбайжон томонлари билан Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва ҳарбий ҳаракатларни буткул тўхтатиш бўйича битимни имзолаши ортидан Ереванда намоший бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Фаррухжон Муродқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг