Пашинян Бакуни Қорабоғ аҳолисини қишда қақшатишда айблади
Олам
−
09 Февраль 2023
264612 декабрдан бери Озарбайжон (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғга газ таъминотини етти марта, охирги марта 8 февралда тўхтатган. Бу ҳақда пайшанба кунги ҳукумат йиғилишида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.
“Кеча Озарбайжон яна Тоғли Қорабоғга газ қувурини ёпди, бир кун аввал эса газ таъминоти тикланди. 12 декабрдан бери Баку Тоғли Қорабоғга газ етказиб беришни етти марта тўхтатди. Ушбу статистик маълумотлар бутун воқеликни акс эттирмайди, чунки газ таъминотининг тўхтатилиши ва тикланиши ўртасида воқеалар содир бўлади: масалан, [газ таъминоти] етмиш фоизга этади, кейин қирқ, ўн ва ҳоказо. Буни экологлар эмас, балки давлат қилади”, дейди у.
Пашинян шунингдек, Озарбайжоннинг гўёки экологик сабабларга кўра Лочин йўлагининг ноқонуний блокадаси Тоғли Қорабоғда ҳақиқий экологик муаммоларга олиб келганини, чунки Баку Тоғли Қорабоғга электр энергияси етказиб беришни ҳам тўсиб қўйганини таъкидлади.
“Тоғли Қорабоғ ҳукумати об-ҳаво шароитига қарамай, кунига 6, 8, 10 соат электр энергиясини узиб қўйишга мажбур. Бундай шароитда Тоғли Қорабоғдаги ватандошларимиз ўз уйларини ўтин билан иситишга мажбур бўлмоқда, бу эса жиддий экологик ҳалокатга айланиши мумкин, чунки қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси нолдан беш даражагача пасаяди”, дея қўшимча қилди у.
2022 йил 12 декабрда ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Лочин йўлагини (Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл у орқали ўтади) тўсиб қўйган. Баку норозилик акциясидан мақсад ҳеч қандай йўлни тўсиб қўйиш эмаслигини, фуқаролик воситалари ҳар икки йўналишда ҳам эркин ҳаракатлана олишини билдирди.
Ереван буни Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади. Республика Бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида маълум қилганидек, Тоғли Қорабоғда қамал туфайли озиқ-овқат тақчиллиги бошланган. 14 декабрь куни Арманистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Озарбайжонни Лочин йўлагини тўсиб қўйишга мажбурлаш талаби билан мурожаат қилди.
LiveБарчаси