Пашинян Арманистонни “қашшоқликка” олиб келди – Алиев 

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Арманистондаги нотинчликни мамлакатнинг ички иши деб атади. 

"Ушбу воқеалар бугунги кунда Арманистон шу қадар қийин аҳволга тушиб қолганини кўрсатмоқда, у ерда содир бўлаётган жараёнлар Арманистон давлатчилигига путур етказмоқда ва бунга Арманистоннинг аввалги ҳамда ҳозирги раҳбарияти айбдор", деган Озарбайжон раҳбари. 

Унга кўра, Бош вазир Никол Пашинян мамлакатни "қашшоқлик ва вайронагарчиликка" олиб келган. 

Аввалроқ, Арманистонда сиёсий мувозанат издан чиққани, ҳарбийлар мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилгани ва намойишлар бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 26 февраль куни Арманистонда депутатлар сессия ўтказиши кутилмоқда, унда мамлакатдаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пашинян Алиев

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг