Трамп сиёсий очко йўқотмоқда – ОАВ
Олам
−
21 Май 2020
5273АҚШ Президенти Дональд Трамп сиёсий очко йўқотмоқда. Бу ҳақда Американинг нуфузли “The Hill” нашри маълум қилди.
Нашр томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра,унда иштирок этганларнинг ярми амалдаги Президентнинг рақиби Жо Байденга овоз беришга тайёр. Трампга эса атиги учдан бир респондент.
Мутахассислар таъкидлаганидек, кўплаб сайловчилар АҚШ Президентининг пандемияга қарши курашидаги ҳаракатларидан қониқмайди.
Америкаликлар ишсизлик кескин ўсиб бораётганини ва қарорлар қабул қилишда мувофиқлик йўқлигини таъкидламоқда. Уларнинг фикрига кўра, кучли иқтисодиёт - Трампнинг асосий ваъдаларидан бири. У эса одамлар кўзи олдида қулаб тушмоқда, деган фикрни билдирган сўровномада иштирок этганлар.
Трампнинг ўзи мамлакат Президентлигига иккинчи бор сайланишига қаттиқ ишонади. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар пандемияга қарши муваффақиятли кураш олиб борилаётганини таъкидлайди.
Коронавирус АҚШ иқтисодиётига жиддий зарар етказди ва ишсизликнинг тарихий ўсишига олиб келди. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда пандемия пайтида 1,54 миллион киши коронавирусга чалинди, 93,1 минг киши вафот этди.
LiveБарчаси