Парламент Ўктам Барноев номзодини тасдиқлади
Жамият
−
27 Февраль 2020
13515Аввалроқ, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ўктам Барноев номзодини кўриб чиқди ва тасдиқлади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.
“Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида Ўктам Исаевич Барноевни Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинди”, деган депутат.
Эндиликда Ўзбекистон Президенти ўз фармони билан Ўктам Барноевни лавозимга тайинлаши керак.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси таркибида бир нечта раҳбарлик лавозимларида кадрлар ўзгариши юз берганди.
LiveБарчаси