Парламент собиқ президентнинг даҳлсизлигини бекор қилишни маъқуллади
Олам
−
20 Июнь 2019
5806Бугун, 20 июнь куни Қирғизистон парламенти – Жўқорғи Кенеш бир гуруҳ депутатларнинг собиқ президент Алмазбек Атамбоевни даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги махсус қарорини тасдиқлади. Бу қарор Атабоевни жиноий жавобгарликка тортиш имконини беради.
“Депутатлар собиқ президент Алмазбек Атамбоевни даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги махсус комиссия таклифини қўллаб-қувватлади”, деган Парламент аппарати вакили.
Парламент йиғилишида иштирок этган 100 депутатдан 95 нафари таклифни маъқуллаган, 5 нафари қарши бўлган.
Қайд этилишича, депутатлар қарорни маъқуллагани билан собиқ давлат раҳбари даҳлсизликдан маҳрум бўлиб қолмайди. Қонунга кўра, жараённинг якунланишига Бош прокуратуранинг тасдиғи керак бўлади. Прокуратуранинг қарорга баҳоси халқнинг овоз бериш йўли билан маъқулланиши лозим.
Собиқ президентдан даҳлсизликни олиш бўйича комиссия жорий йилнинг 13 июнь куни тузилган. Унга парламентдаги 6 фракциянинг барчасидан вакиллар киритилган. 18 июнь куни комиссия Атамбоевнинг даҳлсизлигини бекор қилиш учун асосларни келтирди. Парламент жараённи 3 ой ичида якунлаши керак. Акс ҳолда улар томонидан илгари сурилган айбловлар бекор бўлган деб ҳисобланади.
Дастлаб, комиссия аъзолари Атамбоевни қонунни 9 ўринда бузганликда айблади, якунда айбловлар 6 тагача қисқарди. Собиқ президент Иссиқ кўл вилоятида ер участкаларини қайта профиллаш, Бишкек иссиқлик электр станцияси ва мамлакат пойтахтидаги Тарих музейи реконструкциясида коррупцияга қўл урганликда, жиноий “авторитет” Азиз Батукаевни жазони ўташ жойидан ноқонуний озод қилиш, шунингдек, ноқонуний равишда пойтахт ИЭСга кўмир етказиб бериш ва Чу вилояти Қўй-Тош қишлоғида турар-жой қуриш учун ер ажратишда айбланяпти.
Маълумот учун, Алмазбек Атамбоев 2011-2017 йилларда Қирғизистонга раҳбарлик қилган. Атамбоев биринчи тўлиқ президентликдан кейин ўз хоҳиши билан лавозимни тарк этган биринчи президент бўлган.
LiveБарчаси