Паркентдаги шифохонада 9 ойлик чақалоқ вафот этди
3-саҳифа
−
05 Август 2025 5336 1 дақиқа
Тошкент вилояти Паркент туманида 9 ойлик чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил 26 июль куни соат 17:45 да Паркент туман Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига туманда яшовчи фуқаро Б.М. томонидан 2024 йил 21 октябрда туғилган қиз фарзанди Р.С. юқори ҳарорат ва безовталик аломатлари билан олиб келинган. Бола инфекционист шифокор томонидан кўрикдан ўтказилиб, зарур муолажалар тайинланган.
Онасининг сўзларига кўра, дорихонага бориш вақтида бола қайт қилиб, оғиз ва бурнидан қусуқ чиққан. Шундан сўнг у яна шифокор кўригига олиб келинган ва қўшимча муолажа белгиланган.
“Беморга кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ҳолати оғирлашган ва соат 20:50 да реанимация бўлимига ўтказилган. У ерда реаниматолог томонидан “ўткир респиратор инфекция, икки томонлама пневмония, гипертермия, мия шиши ва нейротоксикоз” каби ташхислар қўйилган.
Барча стандарт шошилинч тиббий чоралар кўрилган бўлса-да, 27 июль куни соат 04:10 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Самарқанд шаҳрида бурун операциясига кирган 16 ёшли қиз шифохонада вафот этганди. Ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025