Париж Олимпиадачилари эртага Ўзбекистонга қайтади

Спорт

image

Францияда ўтказилган Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон делегацияси спортчилари умумий ҳисобда 13 та – 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаль жамғарди.

Олимпиаданинг олтин медали ва чемпионлигини боксчилардан Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг), Лазизбек Мулложонов (92 кг), Абдумалик Ҳалоков (-57 кг), Баҳодир Жалолов (+92 кг) ҳамда таэквондочи Улуғбек Рашидов (-68 кг) ва дзюдочи Диёра Келдиёрова (52 кг), бундан ташқари эркин кураш бўйича Ўзбекистон байроғи остида чиққан асли доғистонлик Разамбек Жамалов (-74 кг) қўлга киритди.

Кумуш медаль билан эса оғир атлетикачи Акбар Жўраев (-102 кг) ҳамда таэквондочи Светлана Осипова (+67 кг) тақдирланди. Бронза медали совриндорлари эса эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев (57 кг) ҳамда дзюдочилар – Музаффарбек Тўрабоев ва Алишер Юсупов бўлди.

Жаҳон рейтингида медаллар ҳисобига Ўзбекистон тарихий рекорд натижа қайд этди ҳамда умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади.

Париж Олимпиадаси қатнашчилари эртага, 12 август куни Ўзбекистонга етиб келади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, улар Тошкент аэропортида (терминал-3) тантанали кутиб олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Париж Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг