Париж-2024: Ўзбекистонлик икки курашчи чорак финалга чиқди
Спорт
−
08 Август
3054Олимпиада ўйинларининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик икки нафар юнон-рум курашчиси ўз иштирокини бошлади.
Жавраил Шапиев ўзбекистонлик эркин курашчиларнинг ғалабали юришини бошлаб берди. -86 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Шапиев илк босқичда грузиялик Владимери Гамкрелидзедан устун келиб, иккинчи даврага йўл олди. Энди у чорак финалда болгариялик Магомед Рамазанов билан беллашади.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ғуломжон Абдуллаев ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Илк босқичда озарбайжонлик Алиаббас Рзазаде билан беллашган Абдуллаев иродали ғалаба билан чорак финал йўлланмасини нақд қилди. Энди у мексикалик Роман Браво-Юнг ва арманистонлик Арсен Харутюнян ўртасидаги баҳс ғолибига қарши гиламга чиқади.