Париж-2024: Ўзбекистонлик боксчиларнинг рақиби аниқ бўлди

Спорт

image

Кеча, 25 июль куни Олимпиада ўйинларида Ўзбекистонга энг кўп ва юқори пробадаги медаллар олиб келиши кутилаётган бокс баҳсларига қуръа ташланди ва ўзбек чарм қўлқоп усталари дастлабки раунддаги рақибларини билиб олди.

Бокс баҳслари 27 июлдан старт олиб, 10 августга қадар давом этади. Ўзбекистон эркаклар жамоаси тўлиқ таркибда, аёллар жамоасидан эса 4 нафар боксчи Олимпиада медаллари учун кураш олиб боради.

Эркаклар:

  • -51 кг: Ҳасанбой Дўстматов - Хесус де Лопес (Пуэрто-Рико);

  • -57 кг: Абдумалик Халоков - Небил Ибраҳим (Швесия) ва Васим Абусал (Фаластин) баҳси ғолибига қарши;

  • -63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Мартинес Рамирес (Мексика);

  • -71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Омар Элавади (Миср);

  • -80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Эф Марсяль (Филиппин);

  • -92 кг: Лазизбек Муллажонов - Азиз Аббес Моҳиддин (Италия);

  • +92 кг: Баҳодир Жалолов - Омар Моҳамед Шиҳа (Норвегия).

Аёллар :

  • -50 кг: Сабина Бобоқулова - Чутамат Раксат (Таиланд);

  • -54 кг: Нигина Ўктамова - Ёмна Айяд (Миср);

  • -57 кг: Ситора Турдибекова - Марселат Сакоби (Конго Демократик Республикаси);

  • -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Морелле Маккейн (АҚШ).


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон бокс Баҳодир Жалолов Олимпиада Абдумалик Халоков Ҳасанбой Дўстматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг