Париж-2024: Музаффарбек Тўрабоев бронза медалга эга чиқди
Спорт
−
01 Август
5618Францияда бўлиб ўтаётган 2024 ёзги Олимпиада ўйинларининг -100 кг вазн тоифасидаги дзюдо баҳсларида ўзбекистонлик Музаффарбек Тўрабоев Испания вакили Николоз Шеразадишвилига қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозонди. Шу билан Тўрабоев Ўзбекистонга бронза медални нақд қилди.
Тўрабоев ярим финалда озарбайжонлик амалдаги Жаҳон чемпиони Зелим Коцоевга қарши кечган беллашувда вазари баҳоси билан имкониятни бой берганди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 1 та бронзага етди.
LiveБарчаси