Париж-2024: Дикторлар очилиш маросимида Жанубий Кореяни КХДР билан адаштириб юборди (видео)

Спорт

image

Ёзги Олимпиаданинг очилиш маросимида Жанубий Корея терма жамоаси Шимолий Корея термаси деб эълон қилинди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Жанубий Корея делегацияси қирғоқ бўйлаб юрганида француз ва инглиз тилларида сўз юритувчи дикторлар мамлакатни Корея Халқ Демократик Республикаси деб эълон қилди. 

Жанубий Корея делегацияси парадда 48-рақамда, КХДР жамоаси эса 153-бўлиб чиқиш қилди.

Жанубий Корея спорт вазирлиги дикторларнинг хатоси юзасидан Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах билан учрашишни талаб қилмоқда ҳамда ХОҚ ва маҳаллий ташкилий қўмитадан ҳолат юзасидан тушунтириш беришини истаяпти. 

ХОҚ Х’даги саҳифасида корейс тилидаги саҳифасида бўлиб ўтган ҳолат юзасидан узр сўради.

“Очилиш маросимида Жанубий Корея делегацияси билан боғлиқ хатолик учун чуқур узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

ХОҚнинг узри ҳали ташкилотнинг инглиз тилидаги саҳифаларида чиқмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХХХIII Олимпиаданинг очилиш маросимида Олимпия байроғи адашиб, тескари кўринишда кўтарилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Шимолий Корея Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made