Параосиё ўйинларининг 1-кунида икки ўзбекистонлик спортчи чемпион бўлди

Спорт

image

Бугун, 3 декабрь куни Баҳрайн мамлакати мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ўз иштирокини бошлади. 

Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон вакиллари 2 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.  Жумладан, пара енгил атлетиканинг қизлар ўртасидаги “F 41” классида ядро улоқтириш тури бўйича Кубаро Ҳакимова 8.38 метр кўрсаткич билан олтин медални қўлга киритди. Худди шу йўналишда Нигина Ҳусанова 7.39 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди. 

Шунингдек, пара сузиш баҳларидаги “S 8” классида 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича Азизбек Бойназаровга тенг келадиган рақиб топилмади. У Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди. 

Маълумот учун, пара енгил атлетика бўйича спортчилар иштироки давом этмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Паралимпиада Параосиё ўйинлари Кубаро Ҳакимова Нигина Ҳусанова Азизбек Бойназаров

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг