Паралимпия ўйинларида илк медаль қўлга киритилди

Спорт

image

Бугун, 25 август куни Токио-2020 Паралимпиадасида сузиш баҳслари ўз якунига етди. 

100 метр масофага баттерфлай усулида сузиш бўйича эркаклар ўртасида Ислом Асланов 3-ўринни қўлга киритди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига илк медални тақдим қилди. Музаффар Турсунхўжаев эса бешинчи ўринни эгаллади. Олтин медаль беларуслик Игорь Бокийга насиб этди.

Аёллар ўртасида 100 метр масофага баттерфлай усулида сузиш бўйича Шоҳсанам Тошпўлатова маррага яқин қолганда, медаллар учун курашдан чиқиб кетди ва 4-ўрин билан кифояланди. Бу йўналишда италиялик Карлотта Гилли биринчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг илк кунида сузиш спорт турида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди. Асланов ўз гуруҳида 1-ўрин (26,35 сония), Турсунхўжаев 3-ўрин (26,72) ва аёллардан Тошпўлатова 1-ўринни (30,79) эгаллаган ҳолда финалга йўл олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Сузиш Бронза медаль Ислом Асланов

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг