Папилломага қарши суюқликдан заҳарланган ўзбекистонлик болакай қутқариб қолинди
Олам
−
13 Апрель 2019
7230Қозоғистонда папилломани йўқотишга мўлжалланган суюқликдан заҳарланган ўзбекистонлик бола қутқариб қолинди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
Чимкент шаҳрида ёш бола заҳарли суюқликни ичиб қўйган, кейин оғир аҳволда Гибербарик оксигенлаш марказига олиб борилган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорларнинг айтишича, заҳарли суюқлик боланинг оғиз бўшлиғини куйдириб юборган.
Туркистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси берган маълумотга кўра, тезда реанимацион ёрдам кўрсатилгани сабабли боланинг аҳволи яхшилашган ва уни жонлантириш бўлимидан алоҳида палатага ўтказишган.
Ҳозирда ёш бола онаси билан шифохонада даволаняпти. Қайд этиш керакки, заҳарли суюқликни ичиб қўйган ўзбекистонлик кичкинтой ота-онаси билан Чимкентда меҳмон бўлиб турган.